АҚШ Литвияда ҳарбий кучларини жойлаштирмоқда
АҚШ давлати Россияга қарши превентив ҳаракатларии доирасида Литвияда ҳарбий кучлари ва ўнлаб танкларидан иборат гвардиясини жойлаштиришга бошлади.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ темир йўл орқали ўнлаб M1 Abrams русумли танклари ва зирҳли машиналарини Литвияга келтирди.
Литвия мудофаа вазири Раймодас Кароблис ҳам яна беш юз нафар АҚШлик ҳарбийларни Литвияда жойлаштириш амалиёти давом этмоқда деб айтди.
Литвия мудофаа вазири, ўз сўзларида НАТО ташкилотига аъзо давлатлар ҳарибй техника ва тажҳизотларини Литвияда жойлаштириши Россия учун превентив мурожаат ҳисобланади деб қайд этди.
НАТО ташкилоти икки йил олдин ҳам минг нафар ҳарбийларидан иборат ҳамда Германия раҳбарлик қиладиган гвардиясини Литвияда жойлшатирганди.