Америка полициясининг икки нафар офицери Филаделфия ғарбида ярадор бўлишди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i4831-Америка_полициясининг_икки_нафар_офицери_Филаделфия_ғарбида_ярадор_бўлишди
Америка полициясининг икки нафар офицери Филаделфия ғарбида ярадор бўлишди
(last modified 2018-08-22T17:47:43+00:00 )
сентябр 17, 2016 17:55 Asia/Tashkent
  • Америка полициясининг икки нафар офицери Филаделфия ғарбида ярадор бўлишди

Америка полициясининг икки нафар офицери Филаделфия ғарбида ярадор бўлишди

Америка полициясининг икки нафар офицери Филаделфия ғарбида ярадор бўлишди. Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Американинг СиБиэС телеканалининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан жума куни кечқурун отишма содир бўлган ва икки нафар Филаделфия полициясининг офицери оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Отишмани содир этган омилларнинг шахси ҳақида хабар тарқатилмаган. Лекин бир бирига қарама-қарши бўлган хабарларга кўра, ушбу отишмани амалга оширганлар ёки ушбу ишда гумонланувчилар қўлга олинган. Бироқ юз берган отишма ҳодисаси бўйича тафсилотлар кенг омма ихтиёрига тақдим этилмаган. Америкада юз берган отишмалар статистикаси маркази бундан бироз олдинроқ ўз ҳисоботида шундай маълум қилган эдики, Америкада 2016 йилнинг биринчи ярмида 24 минг 532 марта отишма содир этилган. Ушбу отишмаларда 6 минг 303 нафар киши ўлган ва 12 минг 952 нафар инсон оғир тан жароҳати олган.