Россия давлати Абубакр Бағдодийни ўлдирилишига шубҳа билан қарамоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48330-Россия_давлати_Абубакр_Бағдодийни_ўлдирилишига_шубҳа_билан_қарамоқда
Россия давлати АҚШ армияси амалиёти натижасида ИШИД террорчилари етакчисини ўлдирилгани хусусидаги бир- бирига зид хабарларга тўхталиб, бу хабарга шубҳаланишини маълум этди.
(last modified 2019-10-28T08:34:44+00:00 )
октябр 28, 2019 13:34 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Абубакр Бағдодийни ўлдирилишига шубҳа билан қарамоқда

Россия давлати АҚШ армияси амалиёти натижасида ИШИД террорчилари етакчисини ўлдирилгани хусусидаги бир- бирига зид хабарларга тўхталиб, бу хабарга шубҳаланишини маълум этди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича,  Россия мудофаа вазирлиги, АҚШ армиясини Суриянинг Идлиб шаҳридаги Абубакр Бағдодий манзилига ҳужум қилиб, уни йўқ қилгани хусусидаги иддаоларини исботлайдиган факт - далил мавжуд эмас  эълон этди.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек,  АҚШ  амалиёти борасидаги бир -бирига зид масъуллар  ушбу хабарни тўғри эканлиги айниқса бу амалиётни муваффақият билан ўтказилганига шубҳалар тобора кўпаймоқда деб қўшимча қилди.

Россия  томонига кўра, АҚШ ва ё ИШИДга қарши коалиция  учоқлари куни кеча  ва ҳатто сўнгги кунларда Идлибда авиазарбалар бермаганини баён этди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ президенти Оқ уйдаги матбуот конференцияда  Вашингтон армияси  Сурия шимоли- ғарбида ИШИД террорчи гуруҳи раҳбарини йўқ қилди деб эълон этди.

Трапм шунингдек Ал-Бағдодий ўлимидан сўнг бугунги дунё тинч ва осойишта маконга айланмоқда деб иддао қилди.