Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Бош вазирларининг 18-йиғилиши ниҳоясига етди
(last modified Sun, 03 Nov 2019 12:19:23 GMT )
ноябр 03, 2019 17:19 Asia/Tashkent
  • Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Бош вазирларининг 18-йиғилиши ниҳоясига етди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Бош вазирларининг Тошкент шаҳрида бӯлиб ӯтган 18-йиғилишида ӯн тӯртта ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Ана шундай муҳим ҳужжатлардан бири "Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 2035 йилгача мӯлжалланган иқтисодий ҳамкорликлар дастури"дир. Қабул қилинган ҳужжатлар тижорат ва инвестиция киритиш, банклар ва молиявий ҳамкорлик, логистика, саноат, қишлоқ хӯжалиги, энергетика, гумрук, инновация, коммуникацион технологиялар, минтақавий ҳамкорликлар, туризм, экология ва таълим соҳаларини ӯз ичига олган.

Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти халқаро ва давлатлараро ташкилот бӯлиб, 2001 йилнинг 15 июн куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон,  Россия, Тожикистон ва Ӯзбекистон  мамлакатлари томонидан таъсис этилди. 

 Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти минтақа мамлакатларини бир қутбли дунёқараш ҳамда замонавий таҳдидларга қарши бирлаштирган ташкилот ҳисобланади. 

Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти НАТО га қарши кураш ташкилотидир. Бу ташкилот биргаликда Американинг минтақа мамлакатлари ички ишларига аралашувининг олдини олиш мақсадида таъсис этилган. 

Хитой Коммунистик партиясининг органи бӯлган "Глобал Таймс" газетаси ӯзининг бош мақоласида ёзади: 

" НАТО ва дунё иқтисодиёти тизимини Ғарб саноат мамлакатлари фойдасига ҳал қилиш пайида бӯлган саноати ривожланган мамлакатларнинг еттилик гуруҳига қарама-қарши равишда Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилотининг фаолияти кенг қамровлидир".

Бу газетанинг ёзиишча:

"Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилоти шунингдек, геополитик ӯйинлар воситаси, ёхуд халқаро қарама-қаршиликларга дахолат қилиш ташкилоти эмас".

Бугунги кунда  Эрон Ислом Жумҳурияти, Афғонистон, Монголия ва Белорус бу нуфузли халқаро ташкилотнинг кузатувчи аъзолари, Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Непал, Камбоджа каби мамлакатлар эса музокарачи ҳамкорларидир.

Қирғизистонлик сиёсий шарҳловчи Ҳусейн Усубалиев жорий йилнинг май ойида Марказий  Осиёдаги ҳамкорликлар вазияти ва бу жараёнда Эрон Ислом Жумҳуриятининг мавқеъини шундай баён этган эди:

"Эрон ӯзининг минтақа хавфсизлигини таъминлаш жабҳасида олиб бораётган сай-ҳаракатлари билан Марказий Осиё ва Каспий денгизи ҳавзасида тинчлик-осойишталикнинг омилига айланган".

Қайд қилиш жоизким,  Хитой ва Россия Шанхай Ҳамкорлик  Ташкилотига аъзо давлатлар орасида етакчиликни қӯлга олишган. Шу сабабли бу ташкилот Пекин ва Москва раҳбарлигида Ғарбнинг минтақага оид ҳар қандай ҳийла-найрангини пучга чиқариши мумкин.

Умуман олганда,  Эрон асосий аъзоликка қабул қилинган тақдирда бу халқаро ташкилот минтақадаги уч йирик қудрат -- Эрон, Россия ва Хитой раҳбарлигида Американинг бир қутбли дунёқарашига қарши кураш ва дунёдаги муҳим ӯзгаришларга  таъсир кӯрсатиш қудратини қӯлга киритиши мумкин.