Путин: Россия ўз мудофаа потенсиалини кучайтиришни давом эттиради
(last modified Thu, 07 Nov 2019 07:44:14 GMT )
ноябр 07, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Путин: Россия ўз мудофаа потенсиалини кучайтиришни давом эттиради

Россия президенти Москва давлатини ҳарбий қудратини кучайтириш ва ривожланган қуролларни ишлаб чиқариш пайида эканлиги, аммо ҳеч бир мамлакатга таҳдид қилиш ниятида эмаслигини эълон этди.

Спутник сайтининг кечанги хабарига кўра, Россиянинг етакчи ҳарбий масъуллари билан учрашувида нутқ сўзлаган Владимир Путин  Россия армияси ва ҳарбий денгниз кучлари  тайёргарлигини энг юқори даражасидир, аммо биз фақат мудофаа потенсилимизни оширишни мақсад қилганмиз деб айтди.

Путин ўз сўзларида Россия бу йўналишда бошқа мамлакатларда мавжуд бўлмаган  гипертовушли, лазерли системалар ва бошқа ривожланган қурол -яроқларни ишлаб чиқаради  деб изоҳлади.

Россия президенти айни пайтда Москва давлатини  қуролсизлантириш жараёнини тезлашитириш учун бор куч -қудратини ишга солиши ҳамда  ҳар қандай таҳдидлар қаршисида мамлакат хавфсизлигига кафолат берадиган модерн қуролларни ишлаб чиқаришни назарга тутганини эълон этди.

 

Ёрлиқ