ноябр 10, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • Хитой: АҚШ Халқаро ядровий келишув масаласида келиб чиққан барча муаммоларнинг  сабабчисидир

Хитой Ташқи ишлар вазирлигидаги қурол- ярқларни назор қилиш идораси директори Эрон ядровий келишуви хусусидаги ҳозирги барча муаммо ва кескинликларни Вашингтоннинг Эронга қарши максимал даражадаги босимларини қайта тиклаганининг натижаси эканлигини маълум этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Хитой Ташқи ишлар вазирлигидаги қурол- яроқларни назорат қилиш идораси директори   Fu Cong,  Москвада ўтказилган ядровий қурол- яроқларни кенгайтиришни таъқиқлаш Халқаро конференцияда Эроннинг ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришинг 4- чи босқичига ишора қилиб, ҳозирги вазият АҚШни Халқаро ядровий келишувни тарк этгани ҳамда Эронга қарши бирёқлама санкцияларини қайта тиклашининг натижасидир дея айтди.

 Fu Cong ўз сўзаларида  Эрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришни давом эттириши ядровий қуролларни кенгайтиришни таъқиқлаш битими учун таҳди эмас ва Теҳрон давлати илгаригидек  NPT -ядровий қуролларни кенгайтиришни таъқиқлаш битими олдидаги барча мажбуриятларига риоя қилмоқда дея қўшимча қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигидаги қурол- яроқларни назорат қилиш идораси директори шунингдек Эрон давлати бир неча маротаба Халқаро ядровий келишув имтиёзларидан баҳра олганида, ўз мажбуриятларини ижро этишни қайта бошлашини маълум этган деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Халқаро ядровий келишувнинг 26 ва 36 чи моддалари асосида  бошқа томонлар ўз мажбуриятларига амал қилмаганида Эрон давлати ҳам келишувдаги мажбуриятларини аста -секин ё ки бирдан тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.

 

 

Ёрлиқ