Трампнинг Афғонистон тинчлиги масаласида Умронхон ва Ашраф Ғани билан мулоқотлари
Америка президенти Афғонистон президенти ва Покистон бош вазири билан алоҳида-алоҳида телефон суҳбатларида Вашингтоннинг минтақа, айниқса, Афғонистон тинчлиги учун сай-ҳаракат қилаётганини иддао қилди.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра кеча Америка президенти Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан мулоқоти чоғи Афғонистон тинчлиги музокараларини бошлашнинг шарти оташкесим эканлигини таъкидлаб, бу музокараларни қайта бошлаш лозимлиги ҳақида гапирди.
Американинг Толибон гуруҳи билан музокаралари бундан уч ой илгари келишувга эришиш остонасида Трамп томонидан барбод этилган эди.
Хабарларга кӯра мулоқот чоғи Ашраф Ғани ӯзининг 7 моддадан иборат тинчлик лойиҳасини Трампга таклиф қилган.
Покистон давлат радиоси тарқатган хабарга кӯра пайшанба куни Умронхон билан Америка президенти ӯртасида телефон орқали бӯлиб ӯтган мулоқотда томонлар Афғонистон тинчлиги йӯлида ҳамкорликларни давом эттиришларини таъкидлашган.