Покистон Хотин-қизлар университети эроншуносликни ўрганишни ривожлантиришни олқишлади
(last modified 2024-09-14T09:05:31+00:00 )
сентябр 14, 2024 14:05 Asia/Tashkent
  • Покистон Хотин-қизлар университети эроншуносликни ўрганишни ривожлантиришни олқишлади
    Покистон Хотин-қизлар университети эроншуносликни ўрганишни ривожлантиришни олқишлади

Покистон мамлакатининг Раволпинди шаҳридаги Хотин-қизлар университети раҳбари Эрон элчихонасининг маданий атташеси билан учрашувида мазкур университет эроншунослик уйни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.

Покистоннинг Раволпинди шаҳридаги Эрон Ислом республикаси элчихонасининг маданий ўйи раиси ва маданият атташеси Меҳди Тоҳирий  бу шаҳардаги Хотин-қизлар университетига ташриф буюриб, мазкур университет ректори Анила Камол билан мулоқот қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Раволпинди Хотин-қизлар университити ректори Анила Камол Эрон маданият уйи Эрон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни риржлантиришда муҳим рол ўйнашини таъкидлаб, бу мажмуанинг Эроннинг турли университетлари айниқса, Аз-Заҳро университети билан фан, маданият, санъат, форс тили ва адабиёти соҳаларидаги ҳамкорлиги, қўшма илмий ходимлар ва талабалар алмашинувига тўхталиб ўтди.

Эрон маданият уйи Раволпинди Хотин-қизлар университети фор тилини ўрганиш, ҳамда Иқбол Лоҳурий ва бошқа машҳур шахсларнни шарафлаш бўйича қўшма дарслар ташкил қилиши мумкин деб қўшимча қилди у.

Учрашувда Маҳди Тоҳирий Эрон университеларини халқаро майдондаги илмий мавқеи ва Таймс рейтинги тизимида Эроннинг 73 университети мавжудлигини ҳам тилга олиб Покистон университетлари билан илмий ва академик ҳамкорлик муҳимлигини маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси маданият атташеси шунингдек, турли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини, жумладан профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, қўшмиа тадқиқот ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш, ахборот алмашиш, илмий, бадиий ва маданий учрашувларр  ўтказиш ҳамда Раволпинди Хотин-қизлар университетида форс тили дарслари ва  Эрон уйини ташкил этилиши таъкидланди.

Ёрлиқ