Афғонистон шимолида Толибон гуруҳининг яна бир етакчиси йўқ қилинди
Афғонистон армиясини мамлакат шимолидаги Толибон позициясига қарши ҳужумларида бу гуруҳ етакчиларидан бири ва унинг уч нафар тарафдорлари ҳалок бўлди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Афғонистон армияси " Шоҳин 209" дивизияси наттоғи, Ҳаниф Ризоий Толибон етакчиларидан бири Мавлавий Абдулғаффор ва унинг тарафдорларидан 3 нафари Форёб вилоятининг Алмор туманида ўлдирилди деб изоҳлади.
Шу ҳолда Афғонистоннинг Дойканди вилояти полицияси бошлиғи Муҳаммад Оқодовуд Толибон гуруҳи аъзолари бу вилоятнинг Кажрон туманига ҳужум қилишди аммо армиясининг тура олиши сабаб катта талофат кўрди деб қўшимча қилди.
Бу тўқнашувда Толибон гуруҳининг 60 нафар аъзолари ва афғон армиясининг 8 ҳарбийси ҳалок бўлган.