декабр 07, 2019 17:50 Asia/Tashkent
  • АҚШ яна 14 минг ҳарбийларини Яқин Шарққа жўнатиши тўғрисидаги хабарлар рад этилди

АҚШ мудофаа вазири Вашингтон давлатини яна минг нафар ҳарбийларини Яқин Шарққа юбориши хусусидаги айрим ОАВ хабарларини рад этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  " Валстрит жорнал" газетасининг Вашинтгон Яқин Шарққа яна 14 минг ҳарбийларини жўнатмоқчи деган хабарини асоссиз эканлигини таъкидлаб,   Яқин Шарқ минтақасига шунча ҳарбийларни жўнатилиши тўғрисидаги хабатларда бутунлай асос йўқ деб изоҳлади.

АҚШ мудофаа вазири  АҚШ ҳарбий қўмондонлари бу минтақага 14 минг ҳарбийларини жўнатиш хусусида ҳеч қандай таклиф қилишгани йўқ деб қўшимча қилди.

Чоршанба кунии Валстрит жорнал газетаси  АҚШнинг баъзи маъсулларга сўзларига таняниб,  АҚШ презпиденти Дональд Трамп Эронга қарши кураш мақсадида Яқин Шрақ минтақасига яна 14 минг ҳарбийларини сафарбар этишни режалаштирмоқда деб ёзди.

АҚШ президенти  жума куни  Твиттер саҳифасида  бугунги кунда Саудия Арабистонига ҳарбийларни жўнатиш тўғрисидаги хабар ёлғон ва асоссиздир деб ёзганди.

 

 

Ёрлиқ