Помпео: Эронга қарши максимал даражадаги босимларни давом эттирамиз
(last modified Thu, 12 Dec 2019 08:59:53 GMT )
декабр 12, 2019 13:59 Asia/Tashkent
  • Помпео: Эронга қарши максимал даражадаги босимларни давом эттирамиз

Кеча АҚШ ТИВ раҳбари, Вашингтон давлати Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан максимал даражадаги босимларини давом эттиради деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Майк Помпео  АҚШ ТИВ-ида ўтказилган матбуот конференция жараёнида Эронга қарши санкциялар мавзусига тўхталиб, АҚШ  минтақадаги Эроннинг "бузғунчилик" ҳаракатларини олдини олиш мақсадида Теҳронга нисбатан босимлар ва санкцияларини давом эттиради деб иддао қилди.

Кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ҳам  Вашингтонни Теҳронга қарши санкцияларини кучайтиришдан мақсадини Эрон давлатини музокара столига қайтариш эканлигини айтганди.

АҚШ давлати кеча Эронга қарши душманона сиёсатлари давомида эронлик бир нафар юридик шахс, 5 муассасаси ва икки кемасига нисбатан санкция қўллади.

Ёрлиқ