Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши тўхтатилди
АҚШ ва Хитой давлатлари савдо- иқтисодий соҳасидаги шарномасининг илк босқичини эълон қилиши билан икки мамлакат ўртасидаги савдо урушни тўхтатишга муваффақ бўлишди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, жума куни Вашингтон ва Пекин ўртасидаги келишувга биноан, АҚШ давлат Хитойдан импорт қиладиган айрим маҳсулотларга қўйилган тарифалар ва солиқларни камайтирди ва 15 декабрь куни жорий этилиши кутилган янги тарифаларни ҳам бекор этди.
АҚШнинг савдо ишларинини координатори Robert Lighthizer бу хусусидаги сўзларида Пекин ҳам келаси икки йил ичида АҚШдан маҳсулотларни импорт қилишни янада оширади деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан иқтисодий келишувни икки мамлакат ўртасидаги савдо -тижорат шарномасининг биринчи босқичи эканлигини таъкидлаб, Хитой АҚШда ишлаб чиқарилган турли маҳсулотларни сотиб олишга ваъда берган деб иддао қилди.
Трамп шунингдек Хитой АҚШнинг 50 миллиард долларга тенг маҳсулотларини импорт қилади деб қўшимча қилди.