декабр 15, 2019 15:33 Asia/Tashkent
  • Францияда эътирозлар ва митинглар давом этмоқда

Францияда 12 кундан бери давом этаётган митинглар транспорт ҳаракатларига ҳам халал етказди.

Франс 24 телеканалининг хабар қилишича,  янги милодий йил ва шу муносабатдаги дам олиш кунларини яқинлашаётгани билан бир вақтда,  Франция давлати ва ишчилар уюшмамалари ўртасидаги  ихтилофлар ортиб бориб, мамлакатда бошланган миинглар илгаригидек давом этмоқда.

Франциядаги транспорт соҳаси ҳам бугун 15 декабрь куни ўтказилаётган митингларни  транспорт ҳаракатига халал етказиб, айрим минтақаларида транспорт ҳаракатини тўхтатишига сабаб бўлганини маълум этди.

Франциядаги синфий уюшмалар фаоллари барча муаммоларда Париж давлатини айблашмоқда.

Франция Бош вазири Эдвард Филлип  ҳозирги вазиятда ишчилар уюшмаларини айблаб,  эътирозларни давом этиши тўғрисида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз,  Франциядаги митинглар 5 декабрь куни шу ҳолда бошландики, бу мамлакатда 2018- чи йилнинг ноябридан  Эммануэль Макронни иқтисодий ислоҳотларига қарши " сариқ жилетлилар" эътирозлари тўхтатгани йўқ.

 

Ёрлиқ