Москва аэропортида 40 сионист қўлга олинди
Россия ОАВ-и Москва шаҳри Домодедово аэропортида 40 сионистни қўлга олинганини хабар қилди.
Россия ОАВ-и жумладан ТАСС ва Интерфакс ахборот агентликлари кечанги хабарида қайси сабаблар билан бу шахсларни қўлга олинганини эълон этмадилар.
Интерфакс ахборот агентлиги Москвадаги Исроил элчихонаси қўлга олинган 40 нафар масаласини яқинда ҳал бўлишига умид билдирганини ёзди.
Сионистик режимдаги Россия элчихонаси матбуот хизмати масъули Александр Гаврилов Москва аэропортида 40 нафар сионистни қўлга олингани хусусида Интерфаксга берган интервьюсида, 2019 чи йилнинг аввалидан декабрь ойига қадар 5 минг 500 нафар россилиялик туристларни Исроилга сафар қилиши тақиқланган деб таъкидлади.
2018- чи йилдан бери Россия ва Исроил фуқаролари ҳар икки мамлакатга визасиз сафар қилиши мумкин бўлган.
Ўтган ёз фаслида Москва аэропортида сионистлардан бири гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб қўлга олинганди. Россия қонунига асосан у 8 йил озордликдан маҳрум этилган.
Икки ҳафта олдин ҳам сионистик режим Кремль давлатини уни Россияга топширишини сўраганига қарамай россилиялик хакерни АҚШга топширди.