Трамп томонидан космик кучлари расман АҚШ армиясига қўшилди
АҚШ президенти ижро этилиши учун мамлакат ҳарбий бюджетини имзолади ва унинг асосида космик кучлари расман АҚШ армиясига қўшилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп бугун бу мамлакатнинг 738 миллиард долларлик ҳарбий бюджетини имзолади ва космик кучларини расман АҚШ армиясига қўшишга дастур берди.
Космик кучларининг вазифалари жумласидан Россия ва Хитой таҳдидлари қаршисида АҚШ бойликларини қуриқлаш ва ҳимоя этишдир.
71 миллиард долларлик бюджетдан иборат Трамп лойиҳаси космик ҳарбий кучларни яратишга қаратилган.
Ўтган душанба куни аксарият ўринлари республикачилар ихтиёрида бўлган АҚШ сенати 76 тарафдор ва 6 қарши овоз билан бу мамлакатнинг 2020 -чи йилдаги 738 миллиард долларлик ҳарбий бюджети лойиҳасини қабул қилди.
АҚШ бюджети лойиҳасида Россия нефт ва газини Европага транзит қилишга қарши санкция қўллаш ва АҚШ армиясини Россия билан билвосита ва ҳарбий ҳамкорликларини манъ этувчи моддалар киритилган.
АҚШ қонун чиқарувчилари шунингдек, Россиядан С-400 ракета ҳужумига зид системасини сотиб олгани учун Анқарага нисбатан санкция жорий этиш ҳамда Туркияга АҚШнинг Ф-35 русуми қирувчи самолётларини экспорт қилмаслик моддалари жойлаштирган.