Толибон гуруҳи АҚШ ҳарбийсининг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Толибон гуруҳи Афғонистон шимоли шарқида АҚШ ҳарбийсининг ўлими учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид, Қундуз вилояти Чаҳорара тумани Сафарбой минтақасидаги Толибон позицияларига ҳужум қилмоқчи бўлган, АҚШ ҳарбий карвони йўлида портлаш содир ўтказилди деб эълон этди.
У ўз сўзларида бу портлаш оқибатда АҚШ ҳарбийларидан бири ҳалок бўлиб, яна бири жароҳат олди деб қўшимча қилди.
Нобябрь ойида ҳам Афғонистоннинг Парвон вилояти Багром туманида АҚШ ҳарбий колоннаси йўлида бомба потлаганида АҚШнинг 8 ҳарбийси ҳалок бўлиб, 4 нафар жароҳат олганди.
Эълон этилган маълумотларга биноан, 2001 -чи йилдан бири Афғонистонда 3564 нафар хорижий ҳарбийлар ўлдирилган ва улардан 2422 нафари АҚШ ҳарбийларидир.