Вертолёт қулашида Тайван армияси Бош штаби раиси ҳалок бўлди
(last modified Thu, 02 Jan 2020 07:31:17 GMT )
Январ 02, 2020 12:31 Asia/Tashkent
  • Вертолёт қулашида Тайван армияси Бош штаби раиси ҳалок бўлди

Тайван Мудофаа вазирлиги Осиё шарқидаги бу мамлакат шимолида вертолётни қулаши оқибатида мамлакат армияси Бош штаби раисини ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Хитой ОАВ-ига кўра,  бу ҳодисада Тайван армияси Бош штаби раисидан ташқари  яна 7 нафар ҳам ҳалок бўлган.

Хитой ОАВ-и шунингдек  бугун 13 нафар экипаждан иборат Тайваннинг " Блек Ҳовк" русумли вертолётини мамлакатнинг Тайпе шаҳри яқинидаги тоғли минтақаларда ҳалокатга учраганини қўшимча қилди.

Дастлабки хабарлар  ҳодисада 11 нафарни нажот топганидан далолат берарди,  аммо кейинроқ Тайван Мудофаа вазирлиги  вертолёт қулашида фақат 5 нафар тирк қолгани ва яна 8 нафар тақдири номаълумлигича қолаётганини эълон этди.

 "Чайна дейли" нашрияси ҳам  Тайванда вертолёт қулашида 8 нафар улар жумласидан бу мамлакат армияси Бош штаби раиси Шин Йи Минни ҳалок бўлганини хабар қилди.

Тайван Мудофаа вазирилиги ҳам кейинроқ тарқатган хабарида  юқори мартабали ҳарбий масъулини вертолёт қулашида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

 

Ёрлиқ