Анқара: Ҳафтар кучлари ҳужумлари тўхтатилса, Туркия Ливияга ҳарбийларини юбормайди
Кеча Туркия президенти ўринбосари Фуод Октай Триполига қарши Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси номли гуруҳ ҳарбийлари ўз ҳужумларини тўхтатганида Анқара давлати Ливияга ҳарбийларини сафарбар этишидан воз кечади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Октай изҳороти шу ҳолдадирки, бугун Туркия парламентида Ливия ҳудудида Туркия ҳарбий кучларини жойлаштирилиши учун ижозат беришга тегишли қонун лойиҳасини овозга қўйилганди.
Туркия парламенти 21 декабрь куни Анқара ва Ливия миллий ярашув давлати ўртасида хавфсизлик ва денгиз келишувини ратификация қилди.
Мазкур хабарга асосан, Ливия давлати даъват этганида, Туркия давлати бу мамлакатга ўз ҳарбий кучларини ва техникалар юборади.
Турикя ва Ливия қарйиб бир ой олдин Ливия миллий ярашув давлати раиси Фоиз Ассирожни Анқарага сафар қилиб Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан учрашганида бу келишув имзоланганди.
Йиллар давомида Арабистон, Миср, БАА ва айрим Ғарб давлатлари томонидан ҳимоя этилаётган Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливияни милилй армияси номли гуруҳ Ливия шарқини ўз назоратига олган.
Ҳафтар 4 апрель куни ўз ҳарбийларига Ливия пойтахти -Триполи шаҳрига ҳужум қилишга дастур берди.