Трамп террорчилик ҳатти -ҳаракатини тан олди
(last modified Sat, 04 Jan 2020 10:15:34 GMT )
Январ 04, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Трамп террорчилик ҳатти -ҳаракатини тан олди

АҚШ президенти Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондонлигига қарши терактни амалга оширганини тан олди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийга қарши террорчилик амалиётни ижро этганини тан олиб, бу амалиёт урушни тўхтатиш мақсадида эди деб иддао қилди.

Трамп ўз сўзларида АҚШ давлати  Эронга қарши ҳар қандай амалиётлар ўтказишга тайёрдир деб айтди.

АҚШ президенти шунингдек, АҚШ давлати Эрондаги режимни ўзгартириш пайида эмас ва  Эрон ҳам "воситачи" кучлардан фойдаланиши зудлик билан тўхтатиши керак деб иддао қилди.

Шу ҳолда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши тарқатган баёниясида,  АҚШ режими томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганига аксиламал кўрсатиш хусусидаги қарорлар чиқарилгани ҳақида хабар бериб,  жинояткорлар муносибат вақт ва муносиб жойда қаттиқ қасос олинади, деб эълон этди.

    

Ёрлиқ