Россия президенти янги бош вазирни таништирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49682-Россия_президенти_янги_бош_вазирни_таништирди
Россия президенти мамлакат федерал солиқ хизмати раисини бу мамлакатнинг янги бош вазирлик симматида тайинланишини маълум қилди.
(last modified 2020-01-16T07:22:17+00:00 )
Январ 16, 2020 12:22 Asia/Tashkent
  • Россия президенти янги бош вазирни таништирди

Россия президенти мамлакат федерал солиқ хизмати раисини бу мамлакатнинг янги бош вазирлик симматида тайинланишини маълум қилди.

Кеча Россия президенти Владимир Путин  мамлакат федерал солиқ муассаси раиси Михаил Мишустинни Россиянинг янги бош вазирига тайинлайдиган шахс сифатида таништирди.

Россиянинг собиқ Бош вазири Дмитрий Медведевни ўз симматидан  истеъфо берганидан кейин  Мишустин мамлакат Бош вазири симматида тайинлаш учун тантиштирилган Путинннинг вариантидир.

Кеча Владимир Путиннинг нутқ сўзлаганининг бир соатидан кейин Медведев бошчилигидаги Россия ҳукумати истеъфо беришди.

Медведев истеъфога чиққанидан кейин  мамлакат хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият қилиши айтилади.

Владимир Путин  йиллик ҳисоботида Россияни асосий ўзгаришларга эҳтиёж сезаётганини таъкидлаб,  Россия жомеасини ўзгартириш учун таклифлар очиқ ва аниқдир, деб айтди.

У шунингдек  Россияда конституциясига айрим ислоҳотлар киритиш мақсадида референдум ўтказиш эҳтимоли борлигини истисно қилмади, аммо  янги конституцияга эҳтиёж йўқлигини ҳам эслатиб ўтди.