Москва давлати НАТО ташкилотини Россияни " изоляция қилиш" дастурлари тўғрисида огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, НАТО ташкилоти Россияни яккалантириш дастурларини ижро этишга давом берса, Буюк Европа лойиҳаси ҳам унутилади деб эълон этди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Грошко НАТО ташкилоти совуқ уруш дастурлари асосидаги ҳарбий механзимини давом эттирса бу ҳаракатлари қурол рақобатларига сабаб бўлиб, кўп муаммоларни келтириб чиқаради чунки Россия ҳам бундай дастурлари қаршисида тура олиб олдини олишга ҳаракат қилади деб изоҳлади.
Грошко шунингдек АҚШ Россияга таҳдид қилиш мақсадида Европани турли масофаларага мўлжалланган ракеталарининг транплинга айлантиришга уринмоқда, бинобарин бундай вазият давом этса, биз ҳам Буюк Европа идеясини унутамиз ва унда қатнашидан воз кечамиз деб қўшимча қилди.
Кремль наттоғи Дмитрий Песков ҳам олдинроқ Россия ҳеч бир мамлакат учун таҳдид эмас, аммо ўзига қарши душманона ҳатти-ҳаракатларни ҳам кўрмаганга олмайди деб таъкидлаганди.