Россиянинг янги Бош вазири бу мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб- қувватлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49703-Россиянинг_янги_Бош_вазири_бу_мамлакатдаги_ислоҳотларни_қўллаб_қувватлади
Россия янги Бош вазири мамлакатда яхшироқ вазиятни вужудга келтириш учун ўтказилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар олқишлади.
(last modified 2020-01-16T14:28:01+00:00 )
Январ 16, 2020 19:28 Asia/Tashkent
  • Россиянинг янги Бош вазири бу мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб- қувватлади

Россия янги Бош вазири мамлакатда яхшироқ вазиятни вужудга келтириш учун ўтказилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар олқишлади.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Россиянинг янги Бош вазири Михаил Мишустин халқ ҳам эндиликдан бошлаб  ҳақиқий ўзгаришларни сезиши лозим аммо ҳозиргача бу мақсадга эришганимиз йўқ деб изоҳлади.

Россиянинг янги тайинланган Бош вазири  ўз сўзларида  президенти Владимир Путин ва давлатнинг янги дастури ҳам халқ вазияти ва турмуш даражасини яхшилашга қаратлиган деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Россия президенти  кечанги дастурида Михаил Мишустинни мамлакатни янги Бош вазири этиб тайинлади.

Бугун  Россиянинг қуйи палатаси -Думаси ва " Единая Россия" ҳоким партияси ҳам  мамлакат Бош вазирлик лавозимида Михаил Мишустинни тайинланганини тасдиқлашди.