Москвада хавфсизлик -огоҳлантириш даражаси оширилиди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49774-Москвада_хавфсизлик_огоҳлантириш_даражаси_оширилиди
Россия хавфсизлик кучлари мамлакат пойтахти Москва шаҳрида хавфсизлик -огоҳлантиришлар даражасини ошганлиги ҳақида хабар тарқатишди.
(last modified 2020-01-20T12:18:01+00:00 )
Январ 20, 2020 17:18 Asia/Tashkent
  • Москвада хавфсизлик -огоҳлантириш даражаси оширилиди

Россия хавфсизлик кучлари мамлакат пойтахти Москва шаҳрида хавфсизлик -огоҳлантиришлар даражасини ошганлиги ҳақида хабар тарқатишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия хавфсизлик масъуллари  бугундан бошлаб  Москвадаги метро бекатларининг кириш-чиқиш эшиклари олдида чора- тадбирларни кучайтирилгани ҳақида маълум этди.

Хабарга асосан, Москва метроси станцияларида бомба қўйилганлиги ҳақида номаълум кишиларнинг телефон орқали хабарлари ортидан  хавфсизлик -огоҳлантириш даражаси оширилган ва Москва шаҳар фавқулодда хавфсизлик хизматини эълонига асосан, бугундан бошбаб  метро бекатларининг кириш-чиқиш эшиклари олдида хавфсизлик чора- тадбирларни кучайтирилган.

 Россиянинг турли шаҳарларида ҳардоим бомба ўрнатиш таҳдидлари  мамлакатдаги муаммоларидан бирига айланган.

Ўтган йил давомида Россияда бомба қўйилганлиги ҳақида номаълум кишилар томонидан 5 минг марта телефон орқали ҳабар тушгани айтилади.