Туркияда юз берган 6,8 бал зилзилада ўнлаб нафар ҳалок бўлди
Туркия манбалари бу мамлакатнинг Elazığ вилоятида юз берган 6,8 бални ташкил қилган зилзилада ҳозиргача 19 нафар қурбон бўлиб, 500 дан ортиқ инсонлар жароҳат олди.
Эрон телерадиокомпнаиясининг хабар қилишича кеча маҳаллий вақт билан соат 20:45 дақиқада Туркия шарқида кучли зилила содир бўлди.
Зилзила маркази бу мамлакатнинг Elazığ вилоятидаги Sivrice бўлгани эълон этилди.
Зилзила ернинг 7 километр чуқурлигида юз бергани айтилади.
Айрим бошқа манбалари, зилзила шунингдек Эрон ва Туркиянинг чегара минтақалари, Ироқ Курдистони, Сурия ва Ливан шимолларда ҳам сезилганини хабар қилишди.
Ҳозиргача бу минтақада 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.
Туркия махсус манбалари эса зилзила натижасида Elazığ вилоятида ўнлаб уй-манзилар вайрон бўлганини хабар қилишган. .
Туркия шарқида юз берган кучли зилзила огртидан Эрон ислом жумҳуриятининг Соғлиқни сақлаш вазири дастури асосида Эроннинг тез тиббий ёрдам хизмати махсус гуруҳлари Туркия халқига ёрдам кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилди. Туркия давлати даъват этган ҳолда улар ҳодиса жойига сафарбар этилади.