" Украина гейт" лойиҳасидаги Трампнинг янги шармандалиги маълум этилди
(last modified Mon, 27 Jan 2020 12:16:58 GMT )
Январ 27, 2020 17:16 Asia/Tashkent

АҚШ президентининг хусусий бир йиғилишда сўзлаган нутқи жараёнидан олинган видеотасвирда уни Украинадаги АҚШ элчисини ўз лавозимидан бўшатиш тўғрисида гапиргани ошкор этилди.

Нью-йорк таймс газетасига кўра, 2018 -чи йилнинг 30 апрелида  Вашингтондаги "Трамп ҳотел"да АҚШ президентини ўзининг молиявий ҳомийлари билан  зиёфатидан олинган видеотасвирда    "конгресс " Украина гейт" хусусида  ўзгаришлар ўтказиш учун назарга тутган" икки шахс билан Украина мавзусида суҳбатлашгани яққол маълумдир.

Мазкур видеотасвир моҳияти ва мазмуни  Трамп иддаоларининг аксича  у нафақат ушбу икки нафар билан билвосита учрашгани балки шахсан ўзи  Украинадаги АҚШ элчиси Мари Ивановични ўз симматидан озод қилишга дастур бериб  ундан қутилишимиз лозим деб айтганидан далолат беради.

Бу сўзларни  Белорус фуқароси ва трампнинг молиявий ҳомийларидан бўлган Игорь Фроман ўз мобил телефонида ёзиб олган.

 

 

Ёрлиқ