АҚШ давлати Афғонистонда уриб туширилган самолёти хусусида маълумот беришдан воз кечимоқда
(last modified Tue, 28 Jan 2020 06:49:45 GMT )
Январ 28, 2020 11:49 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати  Афғонистонда уриб туширилган самолёти хусусида маълумот беришдан воз кечимоқда

АҚШ мудофаа вазири Афғонистонда уриб туширилган бу мамлакат самолёти хусусида ҳар қандай маълумот тарқатиш ва аниқ позиция тутишдан воз кечмоқда.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  Афғонистонда бу мамлакат самолётини уриб туширилгани  хусусидаги тафсилотларга ишора этмасдан,  бу мавзудан огоҳ бўлгани, аммо  айни пайтда  кўпроқ маълумот бера олмаслигини эълон қилди.

Марк Эспер ўз сўзларида  АҚШ Мудофаа вазирлиги - Пентагон  маълумотларни тўплаб ундан кейин  ОАВга хабар беришини маълум этди.

Пентагон масъуллари ҳам  ҳозиргача Афғонистонда  АҚШ ҳарбий самолётини қулагани хусусида тўғри  ва аниқ бир маълумот беришгани йўқ.

Олдинроқ Толибон гуруҳи наттоғи Забеуллоҳ Мужлҳид  Афғонистоннинг Ғазни вилоятида АҚШ террорчиларига тегишли ҳарбий самолётни уриб туширилгани ҳақида хабар берганди.

Толибон наттоғи ўз баёниясида,  кеча Ғазни вилоятида уриб туширилган АҚШ ҳарбий самолёти бортида бу мамлакатнинг жосуслик хизмати маъуллари бўлганини қўшимча қилди.

  

Ёрлиқ