Пентагон Афғонистонда АҚШ самолётини уриб туширилганида ҳарбийлари ҳалок бўлганини тан олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49992-Пентагон_Афғонистонда_АҚШ_самолётини_уриб_туширилганида_ҳарбийлари_ҳалок_бўлганини_тан_олди
Пентагон-АҚШ мудофаа вазирлиги 72 соат ўтганидан кейин Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда икки нафар ҳарбийларини ҳалок бўлганини эътироф этди.
(last modified 2020-01-30T14:25:28+00:00 )
Январ 30, 2020 19:25 Asia/Tashkent
  • Пентагон Афғонистонда АҚШ самолётини уриб туширилганида ҳарбийлари ҳалок бўлганини тан олди

Пентагон-АҚШ мудофаа вазирлиги 72 соат ўтганидан кейин Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда икки нафар ҳарбийларини ҳалок бўлганини эътироф этди.

Афғонистон ОАВ-га таяниб, Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Пентагон бугунги баёниясида,  Афғонистондан олдин Виржиния ва Нюҳампшар штатларида хизмат қилган 46 яшар Пол Вас ва 30 ёшли Роян Пануф  АҚШ ҳарбий самолётини Афғонистоннинг Ғазни вилоятида қулаганида ҳалок бўлишган деб эълон қилди.

Кеча Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлари  ушбу икки нафар ҳарбийлари жасади ва қулаган самолёт қора қуттисини топилгани ҳақида хабар беришганди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни  АҚШ террорчи армиясининг маълумотлар ва жосуслик самолёти  Афғонистоннинг Ғазни вилояоти Деҳ як туманида уриб туширилди ва Толибон гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Пентагоннинг ушбу самолётни уриб туширилгани ва унинг талофатларини яширингани  АҚШ ва Афғонистонда кўп танқидлар ва аксиламалларга сабаб бўлди.