феврал 01, 2020 12:19 Asia/Tashkent
  • Британия расман Европа иттифоқидан чиқди

Кеча Британия давлати 47 йил давомида Европа Иттифоқига аъзо бўлганидан кейин бу иттифоқни расман тарк этди.

ИРНА тарқатгани хабарга кўра, кеча  январь ойининг 31 куни соат 23:00 дақиқада  Британия давлати 3 йил саъй- ҳаракат, ихтилофлардан сўнг ниҳоят Европа Иттифоқидан расман чиқишга муваффақ бўлди.

Британия Бош вазири Борис Жонсон,  ушбу тарихий кун муносабатидаги ўз мурожаатида,  янги саҳифани очиш ваъдасини берди  ва барча инглизларни янги даврани бошланиши билан табриклади.

Шу билан бирга  Европа Иттифоқи ва Брюсселдаги бу муассасага тегишли бинолар томидан Британия байроғи тушурилди ва унинг ўрнида бу иттифоқ  байроғи ўрнатилди.

Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Европа иттифоқи раҳбарлари ўртасидаги келишувга асосан, 2020 йил  1 февралдан  декабрига қадар томонлар ўртасида " ўтиш давраси" га бошланади.

Бу орада Британия илгаригидек Европа Иттифоқи қўшма бозорининг аъзоси сифатда қолади. Шунингдек   Европа иттифоқи  билан янги савдо  иқтисодий келишув имзолашиши айтилади.  

Ёрлиқ