АҚШ давлдати Россия чегаралари яқинида ҳарбийларини жойлаштиришни янада кучайтирган
НАТО Бош котиби, Европа ҳудудларида АҚШ ҳарбий кучларининг мисли кўрилмаган тарзда жойлаштириш жараёнини бошланганини хабар қилди.
Евронюс ахборот телеканалининг хабар қилишича, кеча НАТО Бош котиби Енис Столтенберг АҚШ ҳарбий кучлари Франция, Испания, Италия, Германия, ва Британия мамлакатларидан иборат НАТО ҳарбийларига қўшилиши кутилмоқда, деб айтди.
Мазкур хабарга асосан, АҚШ давлати Европада, ўзининг иттифоқчи мамлакатлари ҳарибйларини тайёрлаш баҳонаси билан Россия чегаралари яқинида минглаб ҳарбийларини жойлаштирмоқда.
АҚШ давлати оғир техникалардан фойдаланиши кутилаётган " " Европани мудофаа қилиш" номли ҳарбий машқлари қолабида, Европага 20 минг нафар ҳарбийларини сафарбар этишни назарга тутган.
АҚШ давлати сўннги 25 йил ичида энг кўп ҳарбийларини Европада жойлаштирмоқда.
Шу ҳолда, душанба куни Россия мудофаа вазирлиги АҚШ ва унинг иттифоқчилари санкциялари билан бир пайтда, Россия армияси яқин келажакда энг модерн ҳарбий техникалар жумладан ривожланган ракета мудофаа системалари ва янги стратегик бомбардимончи самолётлари билан таъминланишини эълон этди.