Трампга қарши гувоҳлик бергани сабаб, Европадаги АҚШ элчиси ишдан олинди
Европа Иттифоқидаги АҚШ элчиси Трампга қарши гувоҳлик бергани ва унга зид позиция тутгани туфайли ишдан олинганини маълум этди.
Нью-йорк таймс газетасининг хабар қилишича, Европа Иттифоқидаги АҚШ элчиси Gordon Sondland АҚШ президентига нисбатан эълон этилган импичментдан кейин ўз лавозимидан озод этилган АҚШнинг иккинчи масъули ҳисобланади.
Олдинроқ Дональд Трамп вакиллар палатасида импичпент делосини ўрганиб чиқиш жараёнида ўзига қарши гувоҳлик бергани туфайли мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши етакчи масъуларидан бирини ишдан бўшатганди.
Gordon Sondland АҚШ вакиллар палатасида Трампга нисбатан импчимент эълон қилиш жараёнида унга қарши гувоҳлик бериб, Трампни ўз лавозимидан суиистеъмол қилишда айбланганди.
Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашида Украина ишларидаги мутахассис Alexander Vindman ҳам Трампга нисбатан импчимент эълон қилиш жараёнида унга қарши гувоҳлик бергани учун ўз лавозимидан бўшатилганди.