феврал 09, 2020 12:09 Asia/Tashkent
  • Таиландда ўнлаб инсонларни отиб ўлдирган аскар полиция томонидан зарарсизлантирилди

Таиланд полицияси бу мамлакатда одамларни ўққа тутган аскарни отиб ташлаганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,  Таиланднинг  Nakhon Ratchasima шаҳридаги  савдо марказида одамларни ўққа тутиб 27 нафарни ўлдирган ва 51 шахсни жароҳатлантирган аскар йўқ қилинган.

Кеча аср пайтида  таинландлик аскарлардан бири  икки  полициячини ўлдириб уларнинг машинасини ўғирлаб кетиб Nakhon Ratchasima шаҳридаги савдо марказларидан бирида бўлган одамлар томон ўт очди. Натижада 27 нафар ҳалок бўлиб яна 51 шахс жароҳат олди.

Таиланд полицияси ҳозиргача  ушбу аскарнинг жинояти сабаблари ва тафсилотларига ишора этмаган.

  •  

Ёрлиқ