Берни Сандерзинг Трампга қарши мисли кўрилмаган даҳанаки ҳужуми
АҚШ демокртик партиясидан бўлган бу мамлакат президентлик сайлови номзоди ғазаб оҳангидаги кескин изҳоротида Трампни ирқпараст бир шахс деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун New Hampshire штати халқи тўпламида Берни Сендерз сўзлаган нутқида, Дональд Трампни коррупциялашган давлатини бошқарадиган ёлғончи ва ирқпараст бир шахс эканлигини таъкидлади.
Берни Сандерз New Hampshire халқига хитобан биз ёлғон гапирмайдиган, бошқаларга таҳдид солмайдиган ҳамда ўз қаршисида тура олган мухолифат гуруҳига зарба бермайдиган президентга эҳтиёж сезмоқдамиз деб қўшимча қилди.
Олдинроқ СИ ЭН ЭН телеканали мухбири Жим Акосто ҳам Твиттер саҳифасида, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйга келганининг 3 йилида 16 минг 241 марта ёлғон,нотўғри ва гумроҳ этувчи сўзлар билдирган деб ёзди.