АҚШ давлати Ироққа кўпроқ ҳарбийлар жўнатиши учун НАТОга босим ўтказмоқда
АҚШ мудофаа вазири ҳам Ғарбий Осиё /Яқин шарқ/ да ҳарбий кучлари сонини ошириши учун НАТОни даъват этган Трамп сўзларини яна бир бор такрорлаб, НАТО ташкилотини Ироқдаги ҳарбийлар иштирокини янада кучайтиришини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Марк Эспер Ироқдан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш масаласи хусусидаги баёниясида, Ироқдаги НАТО миссиясини кучайтириш АҚШнинг айрим ҳарбий кучларини ички базаларига қайтиши ва ҳарибй таълимдан сўнг бошқа минтақаларга сафарбар этиш маъносини англатади деб айтди.
Эспер ўз сўзларида Эрон таҳдидлари деб номлаган масалани олдини олиш учун НАТОни минтақадаги иштирокини кенгайтриш зарурлигини иддао қилди.
3 январь санасида АҚШ томонидан эронлик афсонавий генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганидан кейин, Ироқ парламенти 5 январь бу мамлакатдан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш лойиҳасини қабул қилишди.
Ироқ парламенти шунингдек ҳар қандай шароитда АҚШ ҳарбийларига бошқа мамлакатга қарши урушда Ироқ ҳудудларидан фойдаланишига рухмат бермаслигини таъкидлади.