Толибон: ҳужумларни тўхтатиш тўғрисида буйруқ олганимиз йўқ
(last modified Tue, 18 Feb 2020 07:36:48 GMT )
феврал 18, 2020 12:36 Asia/Tashkent
  • Толибон: ҳужумларни тўхтатиш тўғрисида буйруқ олганимиз йўқ

Толибон гуруҳининг уруш майдонларидаги аъзолари, кескинликларни камайтириш учун АҚШ билан келишув тўғрисида буйруқ олишига қадар урушни давом эттиришни таъкидлашмоқда.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги Толибон қўмондонларидан бири  бизнинг қўмондонлигимиз оташкеим борасида ҳеч қандай мурожаат йўллагани йўқ,  шу сабабдан  давлат кучларига қарши  ҳарбий ҳаракатимизни тўхтатмаймиз деб қўшимча қилди.

Пактиё ва Нангарҳор вилоятидаги Толибон қўмондонлари ҳам  олдин режалаширилгани дек ҳужумларни давом эттиришларини эълон қилишди.

Толибон наттоғи ҳам  тарқатган баёниясида,  бу гуруҳ аъзолари томонидан Нимрўз вилоятидаги Афғонистон армиясига тегишли вертолётни уриб туширилганини эълон этдилар аммо Кобул давлат масъуллари  бу вертолётни фавқулодда ҳолатда қўнгани ва ҳеч қандай ҳужумга учрамаганини маълум этган.

Кеча АҚШ манбалари  Қатардаги Толибон гуруҳи вакиллари билан музокараларини бир ҳафталик кескинликларни камайтириш келишувига сабаб бўлганини айтишганди аммо бир ҳафталик бу келишув ҳалигача ижро этилгани йўқ.

 

Ёрлиқ