феврал 25, 2020 13:28 Asia/Tashkent
  •  Жинсий тажовузда айбланган Голливуднинг таниқли продюссери қамоққа олинди

Голливуднинг таниқли продюссери ўз ҳамкорларига нисбатан жинсий зўравонлик ва шилқимлик амаллари туфайли Нью-йорк суди томонидан айбдор деб топилди ва қамоққа олинди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур суд 67 яшар Харви Вайнштейнни 2006 -чи йилда продюссернинг собиқ раиси Мими Ҳоли ва 2013 -чи йилда Голливуд актриссаларидан бўлган Жесика Монга нисбатан жинсий шилқимликда айблади.

АҚШнинг ушбу машҳур продюссери  биринчи навбатда  25 йилга қамоққа олиниб иккичи навбатда 4 йилга ҳибсга маҳкум этилади.

Харви Вайнштейн   тиббий аравача билан суд залига келган Харви Вайнштейн кўкрагида оғриқни сезганидан кейин  Нью-йорк қамоқхонасининг тиббий бўлинмасига олиб кетилди.

Аксарияти Голливуднинг таниқли актриссалари бўлган 80 нафар аёллар Харви Вайнштейнни ўзига нисбатан жинсий зўравонликда айблашмоқда.

Харви Вайнштейнга нисбатан ҳукм чиқариш суд муҳокамаси 11 март ўтказилади.

  •  

Ёрлиқ