Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
Саудия Арабистони ҳукумати дунё бўйича кенг тарқалаётган янги турдаги коронавирус инфекцияси(NCOVID-19) мамлакат ҳудудида тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилганлиги ҳақида подшоҳликнинг Ташқи ишлар вазирлиги Twitter саҳифасида маълум қилди.
Умрага келадиган зиёратчиларнинг Саудия арабистон мамлакатига ҳукумат томонидан вақтинчалик тақиқланди.
Бундан ташқари, Саудиянинг «ваколатли соғлиқни сақлаш органлари таснифига мувофиқ коронавирус тарқалиши аниқланган» мамлакатлардан келаётган сайёҳларнинг подшоҳликка киришига вақтинча тақиқ қўйилган.
Саудия Арабистони коронавирусга қарши кураш борасида халқаро ташкилотлар, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўраётган чораларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баён қилди.
NCOVID-19 коронавирус инфекцияси 2019 йил декабрь ойидан Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқала бошланди. Ҳозирда Хитойда коронавирусни юқтириб олганлар сони 80 мингга яқин бўлиб, 3 минга яқин одамлар қурбон бўлди.
Бугунги кунда дунё бўйлаб яна 42 мамлакатда коронавирус билан касалланган беморлар аниқланди.