Россия Сурия соҳилларига иккита ҳарбий кемасини жўнатди
(last modified Fri, 28 Feb 2020 12:52:41 GMT )
феврал 28, 2020 17:52 Asia/Tashkent
  • Россия Сурия соҳилларига иккита ҳарбий кемасини жўнатди

Идлибда Россия ва Сурия кучлари ва Туркия армияси ўртасида ҳарбий тўқнашувлар шиддат олгани сабабли Россия Круз ракеталари билан жиҳозланган иккита ҳарбий кемасини Сурия соҳиллари ва Ўрта Ер денгизига жўнатди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қора денгиз кемаларида Россия денгиз флотининг намояндаси Алексей Ролф пайшанба куни "Адмирал Макаров" ва "Адмирал Григоревич" номли ҳарбий кемалар Туркиянинг Босфор бўғозидан Сурия томон ҳаракат қилди,-деб эълон қилди.

Пайшанба куни кечаси Идлибда амалга оширилган ҳаво ҳужумида Туркия армиясининг 34 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ва Москва Туркия кучлари террористлар орасида эдилар деб  ушбу масалага аксиламал кўрсатганидан кейин Россия бу сайъ-ҳаракатни амалга оширди.

Нато ташкилоти бош котиби Янис Столтенберг ҳам бу ташкилот  Туркиянинг истаги билан фавқулодда йиғилиш ўтказади,-деб эълон қилди.

Террористик гуруҳларга қарши Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида Россия армиясининг амалга оширган амалиётлари террористларни қўллаб-қувватлаш учун Туркиянинг мухолифат қилиши билан юзмаюз бўлган ва бу мамлакат Сурия ер-ҳудудларининг бир қисмини ишғол этган. 

Димишқ террористларни ҳимоя этиш учун ижозат Анкарага бермайди,-деб таъкидламоқда. 

Россия Димишқнинг расмий даъвати билан ушбу мамлакатдаги террористик гуруҳларни бостириш учун Сурия армиясининг амалиётларини ҳарбий қўллаб-қувватламоқда.

Ёрлиқ