Толибонлар Афғонистон давлати билан музокара ўтказиш учун ўз шартини эълон этди
(last modified Sat, 07 Mar 2020 09:41:39 GMT )
март 07, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Толибонлар Афғонистон давлати билан музокара ўтказиш учун ўз шартини эълон этди

Толибонлар сиёсий идораси наттоғи, бу гуруҳни Кобул давлати билан тинчлик музокараларини бошлаш учун ўз шартини маълум қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Афғонистоннинг Хомапресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Толибоннинг сиёсий идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин  Толибон гуруҳининг барча истак -хоҳишлари ижро этилганида бу гуруҳ Кобул давлати билан музокара ўтказишга тайёр деб қўшимча қилди.

Толибон сиёсий идораси наттоғи шунингдек  Афғонистон давлати  Толибонлар ва АҚШ ўрасида имзоланган тинчлик бўйича келишувга риоя қилмаганида ҳамда ҳибсга олинган Толибон аъзоларини озодликка чиқармаганида бу гуруҳни музокара қилувчи делегацияи 10 март бўлиб ўтиши кутилаётган музокараларда қатнашмайди ва унинг барча оқибатлари учун ҳам Кобул давлати масъул бўлади деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Қатарда имзоланган тинчлик келишувидан кейин Толибон гуруҳи  Афғонистон давлати қўлга олган 5 минг нафар Толибонлар аъзоларини озод этмаганида бу гуруҳ ҳам давлат ҳарбий кучлари позицияларига ҳужумларини давом эттиради деб огоҳлантирганди.

Толибон гуруҳи давлат томонидан ўз аъзоларини озод этилганида қўлга олган минг нафар афғон ҳарбийларини озод қилишини маълум этган.

Бу эса шу ҳолдадирки бугун Афғонистон презилденти Ашраф Ғани бугшунги суҳбатларида Толибон ва АҚШ ўртасида имзоланган келишувда айрим ноаниқликлар мавжудлиги туфайли уни қабул қилиш мумкин эмаслигини эълон этди.

 

Ёрлиқ