Россия ва Англия ташқи ишлар вазирлари Сурия вазиятини ўрганиб чиқишди
(last modified Wed, 21 Sep 2016 12:02:04 GMT )
сентябр 21, 2016 17:02 Asia/Tashkent
  • Россия ва Англия ташқи ишлар вазирлари Сурия вазиятини ўрганиб чиқишди

Россия ва Англия ташқи ишлар вазирлари Сурия вазиятини ва ушбу мамлакатда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувдан кейинги шароитни ўрганиб чиқишди

Россия ва Англия ташқи ишлар вазирлари Сурия вазиятини ва ушбу мамлакатда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувдан кейинги шароитни ўрганиб чиқишди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни шундай маълум қилдики, Росссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеясининг 71 саммитидаги учрашувларида халқаро жиддий шароитлар айниқса Ўрта Шарқ минтақасида жумладан Сурия вазияти ҳамда ҳозирги вазиятдан чиқиш учун терроризмга қарши жиддий курашиш мақсади билан музокара ўтказишди. Мазкур учрашувда икки тараф Суриядаги оташкесим ҳақида ва ушбу йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар хусусида таъкидлашди. Лавров ва Жонсон ушбу учрашувларида икки томонлама алоқалар ва Англия ҳамда Россия етакчиларининг келишувларини ижро этиши шунингдек, Украина масаласи ортидан Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши киритилган санкцияларни ечиш учун ҳамкорлик қилиш ва муносабатларни яхшилашни таъкидлашди.   

Ёрлиқ