Абдуллоҳ Абдуллоҳ: мен энди муросага келмайман
(last modified Mon, 09 Mar 2020 09:17:54 GMT )
март 09, 2020 14:17 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳ Абдуллоҳ: мен энди муросага келмайман

Афғонистон миллий бирлик давлат ижроий раиси ҳозирги бўҳрондан қутилишнинг ягона йўлини президентлик сайловларда тўпланган сохта овозларни бекор этиш эканлигини таъкидлаб, акс ҳолда муроса келмайман деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроий раиси Абдуллоҳ Абдулоҳ, ўз делегацияси  ва Афғонистон президенти  Ашраф Ғани ўртасида музокараларни давом этиши билан бир вақтда  президент билан бошқа муросага келмайдиганини маълум этди.

Афғинистон миллий бирлик давлати ижроий раиси Твиттер саҳифасида  ҳеч ким бизнинг ҳақиқий демократия учун принсипларимиз ва қонун ҳукуматини жорий қилишдаги саъй ҳаракатларимизни кўрмаганга олмаслиги лозим деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз сўзларида  бизнинг муроса қилишимиз ва фидокорлигимиз  айрим томонларнинг барча истак хоҳишини қабул қилишимиз маъносида эмас. Ҳозирги бўҳронга ечим топишнинг ягона йўли ҳам президентлик сайловлар жараёнида тўпланган барча сохта овозларни бекор этишдир дея эълон этди.

Бу эса шу ҳолдадирки  айрим хабарлар   Афғонистон президенти Ашраф Ғани  ва миллий бирлик давлатининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида воситачилик қилиш учун Афғонистон ишларидаги АҚШ вакили Залмай Халилзод ва бошқа айрим хорижий дипломатлар саъй-ҳаракатларини натижасиз қолганидан далолат бермоқда.

Мазкур хабарларга асосан,  бугун  Абдуллоҳ Абдуллоҳни қасамёд маросимини ўтказишни эълон этган ва  бошқа томондан Ашраф Ғани ҳам  пешиндан кейин  Афғонистон президенти сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда.