АҚШ ва Италияда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда
Кеча АҚШнинг Жанубий Дакота штатида коронавирус инфекциясидан янги ўлимни қайд этилгани ортидан мамлакатда коронавирус натижасида вафот этганлар сони 30 кишини ташкил этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканали ҳам ҳозиргача АҚШда 1010 нафарни коронавирус мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Эндиликда коронавирус АҚШнинг 35 штатида қайд этилган.
Якшанба куни АҚШнинг касалхоналар анжумани ҳам тарқатган ҳисоботдиа АҚШ фуқароларининг 96 миллион нафарини коронавирусга мубтало бўлишининг эҳтимоли борлиги ва улардан 480 минг нафари вафот этиши мумкинлигини эълон қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трампни коронавирусга қарши курашда пассив амал қилиши ва эътиборсизлиги бу мамлакат фуқароларини қаттиқ хавотирга солмоқда.
Яқинда АҚШнинг Тросовт сайти АҚШда 28 миллион фуқароларни тиббий суғуртага эга бўлмаганига ишора этиб, бу мамлакатда коронавирусни тарқалишини фожеали деб таъкидлади.
Кеча Италия давлат масъуллари ҳам мамлакат бўйлаб коронавирусни кенг тарқалгани ва бу вирусдан вафот этганлар сонини 631 нафарга етганини маълум этдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Итлия давлати шунингдек мамлакатда коронавирусга чалинган янги 977 ҳолатни қайд этилганини баён этиб, ҳозиргача 10 минг 149 нафар италияликлар коронавирусни юқтириб олган деб аниқлик киритди.