Вирусдан ҳимояловчи озиқ-овқат маҳсулотлари
Испания шифокорлари организмни вируслардан ҳимоя қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини туздилар.
. Испаниялик шифокорлар иммунитет тизими ишлашини қўллаб-қувватлайдиган маҳсулотларни санаб ўтдилар, деб хабар қилди La Vanguardia.
Рўйхат бошида бактерия, вирус ва тери касалликларидан ҳимоя қиладиган саримсоқ келтирилган. Ундан кейин витаминларга бой бодом ва нафас олиш йўлларини ҳимояловчи қорағат (черника) санаб ўтилган.
Бундан ташқари, шифокорлар товуқ ёки курка шўрвасини рационга қўшишни тавсия қилишган. Бу шамоллаш вақтида бурунда шиллиқ қават пайдо бўлишининг олдини олади.
Шунингдек, рўйхатга бета-каротинга бой картошка ва брокколи киритилган. Қўзиқорин, қора шоколад, цитрус мевалари, анор, киви, папайя, исмалоқ, буғдой новдаси, моллюска, устрица ҳам вирусдан ҳимояловчилар қаторида санаб ўтилган.
Шифокорлар иммунитетни мустаҳкамлайдиган зираворлар сифатида занжабил ва куркумани, ичимликлардан эса - кўк чой ва қатиқни эътироф этганлар.