Трамп яна бир бор коронавирусни " Хитой вируси" деб атади
АҚШ президенти коронавирусни тарқалишида Хитой масъулларини айблаб, яна бир бор " Хитой вируси" сўзини тилга олди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Дональд Трамп " Хитой вируси" сўзини фойдаланганини оқлашга уринди.
Трамп ўз сўзларида бу вирус Хитойда пайдо бўлиб бошқа мамлакатларга тарқалгани туфайли " Хитой вируси" дан фойдаланганини иддао қилди.
АҚШ президенти Пекин давлат масъулларини Америка ҳарбийларини коронавирусни Хитойга олиб борганидан сўзларини такрорламасликка чақирди.
Трамп ўз сўзларида, Хитойга нисбатан тижорат тарифаларини бекор этишга ҳеч қандай далил йўқ деб қўшимча қилди.
Трамп шунингдек АҚШда коронавирусни шу даражада тарқала боришини ҳатто кузатмаганини тан олиб, АҚШда вазият оғирлигича қолаётганини эътироф этди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Виржиния штатида коронавирусга чалинган илк шахсни аниқланганини билан бу мамлакатнинг барча 50 штатида коронавирус қайдга олинган. Бу вирусдан ҳозиргача АҚШнинг 150 фуқароси вафот этган.