Коронавирус сабаб АҚШ 20 минг ҳарбийларини Польшага жўнатмайди
(last modified Fri, 20 Mar 2020 08:41:12 GMT )
март 20, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Коронавирус сабаб АҚШ 20 минг  ҳарбийларини Польшага жўнатмайди

Европа қитъасидаги АҚШ армияси қўмондонлик маркази, ҳарбий машқлар учун Польша 20 минг ҳарбийй кучларини жўнатмайдиган бўлди.

Спутник сайтининг хабар қилишича,  АҚШ ҳарбий зобитларидан бир нечтасини карантинга олинганига эътибор бериб, Европадаги АҚШ армияси қўмондонлиги  Польшага ҳарбийларини сафарбар этиш ва ҳарбийй машқлар ўтказиш маъмуриятни ўзгартириш қарорига келди.

Хабарга биноан,  НАТОга аъзо давлатлар ҳарбийлари жумладан АҚШнинг 2 минг ҳарбийлари иштирокида  ўтказилиши кутилган  " Европа мудофааси 2020" ҳарбий машқлари коронавирус сабаб дастурлари ўзгартирилган.

Пентагонда коронавирусни тарқалгани ортидан АҚШ мудофаа вазири ва унинг ўринбосари ўзини карантинга олган.

Чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Жак Брайсҳорд ҳам  Пентагонда коронавирусга чалинганлар сонини 89 нафар деб эълон этди.

Ўз номини фош бўлишини истамаган Пентагон масъули,  АҚШ ҳарбийлар орасида коронавирусга чалинанлар борасидаги ҳақиқий маълумотлар расмий маълумотлардан фарқ қилишини фош этди.

 

Ёрлиқ