Европадаги АҚШнинг 2 минг 600 ҳарбийси карантинга олинган
АҚШ Мудофа вазирлиги-Пентагон, коронавирус тарқалишидан келиб чиққан хавотирлар сабаб Еврорадаги АҚШнинг 2 минг 600 нафар ҳарбийлари карантинга олинганини маълум этди.
Ҳил сайтига кўра, кеча АҚШ Мудофаа вазирлиги тарақатган баёниясида, бу ҳарбийлар ё касал бўлган ва ё касал бўлишда гумонланган. Шу сабабдан эҳтиёткорлик мақсадида карантинга олинган деб қўшимча қилди.
Мазкур хабарга асосан, АҚШ армиясининг 67 ҳарбийлари, 15 нафар ноҳарбий ишчилари, 26 та қарам ҳарбийлар ва 16 пудратчилари коронавирусга мубтало бўлган.
Кеча АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги раиси генерал Тад Валтерз Германиянинг Штонгор минтақасидан мухбирлар билан телефон орқали суҳбатида, Европадаги АҚШ ҳарбийларидан 35 нафрини коронавирусга мубтало бўлганини айтганди.
Ўтган душанба куни Пентагон ҳам коронавирус инфекцияси туфайли АҚШ Мудофаа вазири ва уни ўринбосарларини карантинга олинганини эълон қилганди.