Трамп шифокор бўлганида, коронавирус безгак доруси билан даволанарди
(last modified Sun, 22 Mar 2020 08:05:02 GMT )
март 22, 2020 13:05 Asia/Tashkent
  • Трамп шифокор бўлганида, коронавирус безгак доруси билан даволанарди

Америка президенти собиқаси бўлмаган ўзининг сайъ-ҳаракатида ўзини тиббиёт олимлари ўрнига қуйиб, коронавирусни даволаш учун безгакка қарши дорилар таркибидан фойдаланишга чақирди.

Иран ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Дональд Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида, гидроксихлорохин  и азитромицин аралашмаси тиббиёт тарихида ўзгартириш киритадиган ҳақиқий бир имкониятдир,-деб ёзди. 

Трамп ўзини олимлар ва тиббиёт соҳасининг шифокорлари ўрнига қуйиб, бу аралашма албатта коронавирусни даволашга фойдаланиши керак деб таъкидлади. 

Трампнинг бу ишорасини Американинг озиқ-овқат ва дори-дармон ташкилоти ҳалигача тасдиқлагани йўқ. 

Вашингтон Пост газетаси хабарига кўра, Америка маълумотлар жамияти январ ойида хавфли коронавирус эпидемияси ҳақида берган махфий маълумотида, Дональд Трампга огоҳлантириш берган эди. Аммо у бу масалага жиддий эътибор қаратмади. 

Трампнинг бундай эътиборсизлиги ва бепарволигига қарамай бугун ёзган ўз твитининг охирида, Худо ҳаммани  бу хатардан сақласин деб дуо қилган. 

Америкада ҳозиргача 26 мингу 878 киши коронавирусга чалинган ва улардан 348 киши ҳалок бўлган. 

Ёрлиқ