Россия: Америка коронавирус туфайли Эрондан зудлик билан санкцияларни олиб ташлаши керак
(last modified Sun, 22 Mar 2020 08:28:22 GMT )
март 22, 2020 13:28 Asia/Tashkent
  • Россия: Америка коронавирус туфайли Эрондан зудлик билан санкцияларни олиб ташлаши керак

Россия давлати расмий равишда коронавирус эпидемияси тьарқалган бир вазъиятда Американинг Эронга қарши санкциялари бекор қилиниши лозим деб таъкидлади.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги шанба куним 21 март куни нашр этган ўз баёнотида, Эронга қарши америка санкцияларининг давом этишидни танқид остига олиб, Вашингтондан коронавирус эпидемиясининг оқибатларини эътиборга олиб, Эронга қарши жорий этган ўз санкцияларини бекор қилишга чақирди. 

Коронавриус эпидемиясининг тарқалиши ва Американинг ноқонуний санкцияларини сабабли тиббий тажҳизотлар ва дори-дармонларни таминлашда Эроннинг мушкулотларга юзмаюз бўлаётганини эътиборга олиб, Туркия, Россия, Германия, Ливан, Покистон ва Хитой каби малакатлар расмийларининг аксарияти бу санкцияларни бекор қилишга чақиришди. 

Америка президенти Дональд Трам жума куни ушбу мухолифатларга аҳамият бермасдан, Американинг Эронга қарши санкциялари давом этади,-деб эълон қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ўтган сешанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Американинг Эронга қарши жорий этган ноқонуний санкциялари коронавриусга қарши кураш олиб боришдаги Эроннинг қудратига зарба бермоқда,-деб ёзди. 

Ёрлиқ