Вашингтон Афғонистонга ўз кўмакларини қисқартирмоқда
Америка ташқи ишлар вазири Афғонистонга натижасиз сафаридан кейин Вашингтоннинг Афғонистонга кўрсатадиган кўмакларини 1 миллиард долларга қисқартирилишидан хабар берди.
Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео бугун бомдод вақтида, бир баёния нашр этиб, Америка 2021 йил учун назарга олган кўмакларини уша мизонда (1 миллиард доллар)-га тенг молиявий ёрдамларини тўхтатиб, Кобулга молиявий ёрдамларни қисқартириш бўйича бошқа варинтларни ҳам ижро этишни кўриб чиқмоқда,-деб эълонқилди.
Ихтилофларни ҳал этиш учун Майк Пампеонинг таклиф ва истаклари билан Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдулла Абдулланинг мухолифат қилишлари бундай қарорни қабул қилишнинг сабаби деб эълон қилинган.
Америка ташқи ишлар вазири Ашраф Ғани билан мулоқот қилишдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида, Америка ҳақиқатан ҳам инклюзив давлатни ташкил этиш учун Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ўртасидаги ихтилофдан афсўсланади ва бу нарса Вашингтон-Кобул алоқаларига зарба бермоқда,-дея таъкидлади.
Бироқ, Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла бир вақтнинг ўзида ўзларини Афғонистон президенти деб эълон қилишди ва Американинг Афғонистон ишлари бўйича намояндаси Залмай Халилзоднинг воситачилиги ҳам юзага келган мушкулотни ҳал этиш учун ушбу икки нафар сиёсатчини рози қила олмади.