Кобулдаги ҳиндларга ҳужум қилингани толибон гуруҳи томонидан рад қилинди
(last modified Wed, 25 Mar 2020 07:39:28 GMT )
март 25, 2020 12:39 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги ҳиндларга ҳужум қилингани толибон гуруҳи томонидан рад қилинди

Толибон ҳаракати ӯзнинг махсус баёнотида Афғонистоннинг пойтахти Кобул шаҳридаги ҳиндларга ҳужум уюштирилганлиги ҳақидаги хабарни рад қилди.

Эрон Телерадио компанияси мухбирининг Кобулдан юборган  хабарига кӯра Толибон ҳаракати ӯзнинг махсус баёнотида бугун эрталаб Афғонистоннинг пойтахти Кобул шаҳридаги ҳиндлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужум уларнинг иши эмаслигини таъкидлашди.

Афғонистон Парламентида ҳиндларнинг ягона вакили Синга Холса бу ҳақда деди: қуролланган ҳужумчилар 200 нафардан ортиқ афғонистонлик ҳиндилар ва сигхларни Кобул шаҳридаги ибодатхоналарида гаровга олишган.

Афғонистон Ички ишлар  вазирининг матбуот котиби Ториқ Ориннинг айтишича қуролланган 4 киши Кобулдаги ҳиндлар ибодатхонасига ҳужум уюштирган.Мусоҳаба пайтигача Афғонистон ҳарбийлари маъбаднинг бир қисмини ӯз ихтиёрларига киритиб, гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишга муваффақ бӯлишган.