ЖССТ: Африка қитъасида 2 минг 600 киши коронавирусга мубтало бўлган
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби Африка қитъасида коронавирусга чалинганлар сонини 2 минг 600 нафарга етганини маълум этди.
Россия-алявм телеканалининг хабар қилишича, ЖССТ Бош котиби Тедос Адҳаном ўз сўзларида Африкада коронавирус юқтириб олганлар сонини 2 минг 600 нафарга етгани ва улардан 49 нафарини вафот этганини эълон этди.
У ўз сўзларида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини коронавирусга қарши кураш учун дунё мамлакатларига ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб, кучсиз ва заиф соғлиқни сақлаш системасига эга давлатлар коронавирусга чалинишни биринчи ҳолатини қайд этилганидан кейин бу вирусни олдини олиш учун жиддийлик ва қатъийлик билан чора тадбирлар кўриб чиқишлари зарурлигини қўшимча қилди.
ЖССТ Бош котиби шунингдек дунёда коронавирусга мубтало бўланлар сонини 663 нафардан ошгани ва улардан 30 мингдан ортиғини ҳалок бўлганини эълон этди.